my5
Sevimli

Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

ЖАМИЯТ 14.11.2019, 18:36
Теглар: Оила, Никоҳ
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

 

Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.

Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила институтини мустаҳкамлаш мавзусига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Шунингдек, муддати ўтган (1 йилдан ошган) 13 минг 478та туғилганлик, 21 минг 219та никоҳ, 2 минг 163та ўлим гувоҳномаси расмийлаштирилиб, фуқароларга топширилган.

Маълум қилинишича, оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида республиканинг 96 та туман ва шаҳарларида «Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби» ташкил этилди. Бу ерда никоҳни расмийлаштириш учун келган ёшлар бир ойлик ўқув курслари асосида оилавий ҳаётга тайёрланади.

Ҳозирга қадар жами 12 минг 564 нафар йигит-қиз замонавий усуллар асосида ўқитилди. 

Шунингдек, Олий суд ва Хотин-қизлар қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик асосида 21 мингдан ортиқ ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштиришга эришилган.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Никоҳдан аввалги тиббий кўрик жараёнлари оптималлаштирилади

26.09.2021, 14:11

Никоҳдан аввалги тиббий кўрик жараёнлари оптималлашади. Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори Шаҳноза Зуфарова никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти ва бугунги кунда бу борада амалга оширилаётган...
Ўзбекистонда 333 нафар доимий яшовчи фуқаролар хорижликлар билан никоҳдан ўтган

17.08.2021, 17:02

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида республикамизда 119,0 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.Хорижий давлатларда доимий яшовчи фуқаролар билан қайд этилган никоҳлар сони:...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси