Му5
8

Марказий банк: Банклар мижознинг пластик картаси блокланиши тўғрисида хабарнома юбориши шарт

ЖАМИЯТ 15.11.2019, 14:52
Теглар: Марказий банк, пластик карта
480
Марказий банк: Банклар мижознинг пластик картаси блокланиши тўғрисида хабарнома юбориши шарт

Фуқаролар томонидан уларнинг банк карталари банклар томонидан блокланганлиги бўйича (қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ)билдирилган эътирозлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади.

Банклар томонидан фуқароларга уларнинг банк карталари бўйича ҳисобварақлари блокланганлиги ёки хатланганлиги ёхуд ушбу ҳисобварақлар орқали амалиётлар ўтказилиши тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида хабарнома юборилмаслиги, мижозларга депозит хизматлари кўрсатишдаги инсофсиз банк амалиётларининг элементи ҳисобланади.   

Марказий банк нуқтаи назарига кўра, ҳар бир омонатчи (банк картаси эгаси) банк томонидан депозит хизматларини кўрсатиш шартлари ўзгарганлиги, шу жумладан депозит ҳисобварағи блокланганлиги ёки хатланганлиги сабабли  банк унга ўз вақтида хабарнома етказишини умид қилишга ҳақлидир. Банк эса ўз навбатида, мижозлар билан ўзаро муносабатларни этик хулқ-атвор нормаларга амал қилган ҳолда олиб бориши ҳамда уларнинг ҳисобварақлари билан боғлиқ амаллар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилишлари лозим.     

Шунга кўра, жорий йилнинг 26 октябрь куни Марказий банк Бошқаруви томонидан қонун ҳужжатига киритиладиган ўзгартиришлар тасдиқланди. Унга кўра, банк томонидан мижознинг банк ҳисобварағи ва (ёки) банк омонати, шу жумладан, банк карталари бўйича (банк карталаридан фойдаланаётган пайтда “PIN-код”ни нотўғри терилиши оқибатида блокировкага тушган ҳолатлар бундан мустасно) амалиётлар тўхтатиб қўйилганда, амалиёт тўхтатилган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ҳисобварақ ёки омонат эгасига унинг ҳисобварағига хизмат кўрсатиш тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари юзасидан хабарнома юбориши шарт. 

Ҳозирги пайтда мазкур ўзгартиришлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига йўлланган.

Шарҳлар

10 ойда тижорат банклари жисмоний шахсларга 5,9 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратилди

25.11.2019, 11:09

2019 йилнинг 10 ойи давомида тижорат банклари томонидан 41 минг нафар жисмоний шахсларга 5,9 трлн. сўм миқдорида (ўтган йилнинг мос даврига (3,7 трлн. сўм) нисбатан 37 фоизга  кўп ўсган) ипотека  кредитлари ажратилган. Бу ҳақда Марказий...
Диққат! Марказий банк халқни “Бу мен эмас эдим” қўшиғини кўришга чорламоқда (видео)

12.11.2019, 09:20

Маркази банк Ўзбекистон аҳолисини хорижий қўшиқ-клипни кўришни тавсия этмоқда.Дубай Миллий Банки томонидан тайёрланиб онлайн фирибгарликка жиддий масала сифатида қарашга йўналтирилган “Бу мен эмас эдим” (it...
МАРКАЗИЙ БАНК ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАЛАРНИНГ СЎМГА НИСБАТАН ЯНГИ ҚИЙМАТИНИ БЕЛГИЛАДИ

23.10.2017, 15:23

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 24 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари...
​МАРКАЗИЙ БАНК 26 СЕНТЯБРДАН 1 АҚШ ДОЛЛАРИНИНГ СЎМГА НИСБАТАН ЯНГИ ҚИЙМАТИНИ БЕЛГИЛАДИ

26.09.2017, 09:13

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 26 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz