Му5
48

11,4 гектар ҳудудда кино шаҳар қурилади

МАДАНИЯТ 15.11.2019, 16:19
451
11,4 гектар ҳудудда кино шаҳар қурилади

 Тошкентдаги ЭОАВМАнинг “Медиа-холл” биносида айни пайтда "Ўзбек киноси кеча ва бугун" киноижодкорлар форуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан ташкиллаштирилди.

 Форумда маълум қилинишича, 11,4 гектар ҳудудда кино шаҳар қурилади. Бу ҳудудда махсус киномоторграфия  институти, яшаш  учун уй-жойлари, меҳмонхона қурилади.

Ушбу киночилар анжуманида бугунги ишлаб чиқилаётган кино маҳсулотларининг мафкуравий-бадиий даражаси, сценарийнавислик, режиссёрлик ва актёрлик ишлари лозим даражада сифатлими? Ишлаб чиқарилаётган фильмларда ёшларга маънавий намуна бўлиб хизмат қиладиган бадиий образлар мавжудми? Қандай қилиб, миллий кинематографияни ривожлантириш мумкин? Бунинг учун нималар етишмаяпти, нималарга эътибор қаратиш керак? 

Айни пайтда давом этаётган "Ўзбек киноси кеча ва бугун" киноижодкорлар форумида шу саволлар жавоблар изланмоқда, муаммолар ўртага ташланиб, келгусидаги ишлар режалаштирилмоқда. 

Шарҳлар