Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 5 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 4 таси қуриган ўсимлик ва хазонларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинларни ташкил этмоқда. Ёнғинларда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
Хусусан, 17 ноябрь куни соат 15:22да, Сергели тумани, ТХАЙ кўчаси Эркин кўриги олдида “Istana” русумли микроавтобус ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 15:30да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 15:35да бартараф этилган.
Ёнғин автотранспорт воситасининг электр симларида вужудга келган қисқа туташув оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраган.
17.01.2021, 12:20
Ижтимоий тармоқда "Бухорода автобус ёниб кетди" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот берди. Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 январь...25.11.2020, 22:56
Президент Халқ қабулхоналарининг Тошкент шаҳрида ўтказаётган оммавий қабуллар ҳафталиги қизғин мулоқотлар билан бошланди. Ҳафталикнинг илк кунида пойтахтимизнинг барча туманидаги Халқ қабулхоналари секторлар раҳбарлари, ҳудудий бошқарма...10.11.2020, 11:24
Бюронинг Чилонзор туман бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 11.07.2019 йил кунидаги ижро варақасига асосан, қарздор Тошкент шаҳар Молия Бош бошқармасидан ундирувчи...09.11.2020, 09:38
Коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи босқичини Ўзбекистонда ўтказишни ташкил этиш борасида 7 ноябрь куни ўтказилган учрашувда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой вакцинаси Тошкентга олиб...