АсосийHi-tech

Huawei 2020 йилда янги русумдаги смартфонлар чиқаради

'Huawei 2020 йилда янги русумдаги смартфонлар чиқаради'ning rasmi

«Harmony OS смартфонлари 6-9 ой ичида  фойдаланишга тайёр бўлади»,- деди Huawei вице-президенти Винсент Панг Бусинесс Инсидерга берган интервьюсида.

Huawei  вакили тушунтиришича, компания томонидан ишлаб чиқилаётган операцион тизим нафақат смартфонлар учундир. Harmony OS, шунингдек, интернет жиҳозлари ва ақлли уй қурилмаларини бошқариши мумкин.

Пангнинг тушунтиришича, Harmony OS’ни Huawei ва Honor смартфонлари учун асосий операцион тизим сифатида ишлатиш қарори АҚШ томонидан маъқуллангандан кейин қабул қилинади.

Октябрь ойида ГизЧина интернет манбаси Huawei  смартфонларининг навбатдаги кўриниши иккита операцион тизим билан яратилишини айтди. Harmony OS билан ишлайдиган версиялар Хитойнинг ички бозори учун, шунингдек, Андроиднинг ташқи версиялари учун мўлжалланган бўлади.

    Бошқа янгиликлар