Му5
8

Танзила Нарбаева: одам савдоси бўйича жиноят-қидирув ишларини кучайтириш зарур

ЖАМИЯТ 18.11.2019, 17:40
Теглар: Сенат, Танзила Нарбаева
524
Танзила Нарбаева: одам савдоси бўйича жиноят-қидирув ишларини кучайтириш зарур

 

2019 йил 16 ноябрь куни Самарқанд вилояти ҳокимлигида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева иштирокида одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят ҳудудий комиссияси фаолиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Сенат аъзолари, вилоят ҳудудий комиссияси вакиллари иштирок этди. 

Таъкидланганидек, мамлакатимизда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Ҳисобот даврида турли сабабларга кўра чет мамлакатлардан депортация қилинган 273 нафар шахс билан якка тартибда профилактика ишлари олиб борилди, комиссия аъзолари билан биргаликда уларнинг барча муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилди. Уларнинг хорижий давлатларга чиқиш йўллари, депортация бўлиш сабаблари ўрганилди.

Шунингдек 34 нафар одам савдоси қурбонига ёрдам кўрсатилиб, улар республика реабилитация марказига юборилди.

Мажлисда одам савдоси бўйича жиноят-қидирув ишларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

ННТ билан ҳамкорлик қилиш, профилактика инспекторлари учун ўқув курслари ўтказиш, уларни бундай ҳуқуқбузарликларни тезликда аниқлаш ва уларга ўз вақтида эътибор қаратишга ўқитиш таклиф этилди. Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шарҳлар

Бугунги сенатор кабинетда ўтириб ишлаши керак эмас — Нарбаева

14.12.2019, 11:39

Бугун давом этаётган Олий Мажлис Сенатининг ваколати муддатидаги сўнгги — 25-ялпи мажлисида Сенатнинг 5 йиллик фаолияти сарҳисоб қилинди. Сенат Раиси Танзила Нарбаева ўз нутқида халқ билан...
Сенатнинг 25-ялпи мажлиси куни маълум бўлди

12.12.2019, 11:03

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси 2019 йил 14 декабрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар...
Сенатнинг 24-ялпи мажлиси куни белгиланди

25.11.2019, 16:01

Бугун, 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борган мазкур мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма...
Сенат қаршилик 5 йигит томонидан хўрланган аёл ишини назоратга олди

14.11.2019, 14:55

 Хабарингиз бор, сал аввал, Қашқадарёда 5 йигит 26 ёшли аёлни зўрлагани ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтда воқеа жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Фикрлар эса...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz