Му5
48

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 млн доллар қарз ажратади

ИҚТИСОДИЁТ 19.11.2019, 11:22
296
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 млн доллар қарз ажратади

2019 йил 19 июлда давлат ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида ярим миллиард АҚШ доллари миқдоридаги Қарз битими имзоланган.

Norma'нинг ёзишича, қарзни сўндириш муддати 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда – 30 йил. Ажратиладиган қарз Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ХТТБ томонидан ажратиладиган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ҳисобланади. Марказий банк, Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги лойиҳани амалга ошириш агентлари ҳисобланади.

Қарзни сўндириш, фоизлар, комиссиялар ва бошқа тўловлар Ўзбекистон республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 

Ҳужжат 14 ноябрь куни кучга кирди.

 

Шарҳлар