Му5
50

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга ярим миллиард доллар қарз ажратади

ИҚТИСОДИЁТ 19.11.2019, 14:35
297
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга ярим миллиард доллар қарз ажратади

2019 йил 19 июлда давлатимиз ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида ярим миллиард АҚШ доллари миқдоридаги Қарз битими имзоланган. Бу ҳақда Норма.уз хабар бермоқда. 

Қарзни сўндириш муддати 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда – 30 йил. Ажратиладиган қарз Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ХТТБ томонидан ажратиладиган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ҳисобланади. Марказий банк, Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги лойиҳани амалга ошириш агентлари ҳисобланади.

Қарзни сўндириш, фоизлар, комиссиялар ва бошқа тўловлар Ўзбекистон республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.  


 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz