my5

Самарқанддаги ИИБда сўроқ қилинган шахс қандай ўлганди?

ЖАМИЯТ 19.11.2019, 15:02
Теглар: ​Самарқанд
1077
Самарқанддаги ИИБда сўроқ қилинган шахс қандай ўлганди?

2019 йил 18 ноябр куни ижтимоий тармоқларда “ИИБда сўроқ қилинган шахс ўлди. Яқинлари унинг уриб ўлдирилганини иддао қилмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган мақола эълон қилинди.

Мазкур ҳолат ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, 2019 йил 16 ноябр куни фуқаро Джаббаров Насриддин Кахорович туман ИИБ бошлиғи номига, “О” исмли шахс “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотиш билан шуғулланаётганлигини, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган.
Ушбу куни соат 13:30 ларда Булунғур туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Р. 150.000 сўм эвазига Н.Джаббаровга вазни 3,71 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ушланиб, ёнидан вазни 0,78 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ва тадбирда ишлатилган 150.000 сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, О.Р.га нисбатан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Дастлабки тергов давомида Н.К.Джаббаров терговга олиб келинмаган ва жиноят иши юзасидан сўроқ қилинмаганлиги аниқланган.
2019 йил 16 ноябр куни соат 16:10 ларда Н.К.Джаббаров Булунғур тумани ИИБ ЖҚБ хизмат хонасида бирламчи хужжатларни расмийлаштириш жараёнида соғлиғи ёмонлашиб, қон босими кўтарилиши ва юрак хуружи билан Тез тиббий ёрдам машинасида Булунғур тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб борилган ҳамда шу ерда вафот этганлиги маълум бўлган.
Суд тиббий экспертизасининг маълумотига кўра, Н.К.Джаббаровнинг танасида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги, дастлабки суд тиббий ташхиси – ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, коронарокардиосклероз, юракнинг ишимик касаллиги эканлиги аниқланган.
Ҳозирда Н.Джаббаровнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва тегишли экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолатнинг барча тафсилотлари аниқланиб, терговга қадар текширув якунига кўра тегишли ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган томонидан тўлиқ ахборот берилишига қадар фуқаролардан, ижтимоий тармоқларда тарқалган асосланмаган маълумотларга ишониб, номақбул изоҳлар беришларидан сақланишлари сўралмоқда.

Шарҳлар

М-39 йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисми вақтинчалик ёпилмоқда

26.10.2020, 21:16

М-39 йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисми вақтинчалик ёпилмоқда.Бу ҳақда Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг байдарка ва каноэда эшкак...
Самарқандда коронавирусга чалинганлар 10 баравар камайтириб кўрсатилгани маълум қилинди

07.10.2020, 23:23

Самарқандда, бунинг ортидан мамлакатда коронавирусга чалинган беморлар статистикаси камайтириб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов маълум қилган.“COVID-19 статистикаси масаласида...
Аграр университетнинг Самарқанд филиали ташкил этилди

16.09.2020, 22:59

Ҳукуматнинг тегишли қарорига биноан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди.Жорий йилда ушбу филиалга жами 515 та қабул квотаси ажратилди....
Эркинжон Турдимов самарқандликларга қатъий талаб қўйди (видео)

10.04.2020, 22:32

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоят аҳлига мурожаат қилди. У самарқандликларни карантин даврида интизомли бўлишга, бирдамликда коронавирус эпидемиясига қарши курашишга чақирди. "Агар иситмангиз чиқса, "тез ёрдам" чақиринг,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92