my5

Самарқандда юк автомашинаси портлаши оқибатида 7 та транспорт ёниб кетди (фото)

ЖАМИЯТ 20.11.2019, 09:13
Теглар: Ёнғин, ​Самарқанд
1129
Самарқандда юк автомашинаси портлаши оқибатида 7 та транспорт ёниб кетди (фото)

Самарқанд вилоятида суюлтирилган газ ташиш учун мўлжалланган юк автомашинаси портлаши оқибатида 7 та транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Бугун, 2019 йил 20 ноябрь куни соат тахминан 03:30ларда Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи Самарқанд-Ғузор А-378 автомобиль йўлининг 33-километрида жойлашган «Тимур ГАЗ» МЧЖга тегишли автомашиналар тураргоҳида ҳаракатсиз турган суюлтирилган газ ташишга мўлжанланган «МАN» русумли юк атомашинасида номаълум сабаларга кўра ёнғин келиб чиқди. Юкхонага ўтиб автомашинадаги суюлтирилган газ портлаши оқибатида ушбу автотураргоҳда турган суюлтирилган газ ташиш учун мўлжанланган 2 та «МАN» ва 1 та «ЗИЛ» русумли автомашиналар ҳамда «ДАФ» ва «ЗИЛ» русумли юк автомашиналари, шунингдек «Hundai» русумли экскаватор ёниб кетган.

Ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи, ФВВ ходимлари ва тез тиббий ёрдам автомашиналари жалб қилинган.

Дастлабки маълмотларга кўра ҳайдовчиларнинг бир нафари тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат этган.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

Шарҳлар

М-39 йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисми вақтинчалик ёпилмоқда

26.10.2020, 21:16

М-39 йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисми вақтинчалик ёпилмоқда.Бу ҳақда Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг байдарка ва каноэда эшкак...
Самарқандда коронавирусга чалинганлар 10 баравар камайтириб кўрсатилгани маълум қилинди

07.10.2020, 23:23

Самарқандда, бунинг ортидан мамлакатда коронавирусга чалинган беморлар статистикаси камайтириб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов маълум қилган.“COVID-19 статистикаси масаласида...
Аграр университетнинг Самарқанд филиали ташкил этилди

16.09.2020, 22:59

Ҳукуматнинг тегишли қарорига биноан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди.Жорий йилда ушбу филиалга жами 515 та қабул квотаси ажратилди....
Грециядаги энг катта муҳожирлар лагери бутунлай ёниб кетди

10.09.2020, 09:25

Грециянинг Лесвос оролидаги энг катта Мория муҳожир ва қочқинлар лагери бутунлай ёниб кетди.ERT телеканали хабарига кўра, 12,8 минг киши яшаб келаётган лагердаги ёнғин CОVID-19 билан...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92