my5

Германияда 15 килограмм гуручга “анжанча” палов дамланиб, келишув имзоланди

ЖАМИЯТ 20.11.2019, 13:49
Теглар: Германия, АнДТИ
869
Германияда 15 килограмм гуручга “анжанча” палов дамланиб, келишув имзоланди

АнДТИ ректори Мадамин Мадазимов бошчилигидаги институт делегацияси Росток университетининг 600 йиллик юбилей тадбирларида иштирок этиш, мазкур нуфузли университет билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан келишувларга эришиш мақсадида Германияга ташриф буюрди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўтказилган музокаралар натижасида Андижон давлат тиббиёт институти ва Германиянинг Росток университети ўртасида магистратуранинг Тиббий биотехнология мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурини очиш тўғрисида меморандум имзоланди.

Росток университетининг 600 йиллик юбилейи муносабати билан илмий-амалий маросимлар билан бирга кўнгилочар тадбирлар ҳам ўтказилди. Оммавий байрамга айланиб келган ана шундай тадбирлардан бир – миллий таомлар тайёрлаш маросимида Андижон давлат тиббиёт институти делегацияси ташаббуси билан Германияда 15 килограмм гуручга “анжанча” палов дамланди.

АнДТИ делегацияси ташриф давомида Росток университетининг Тиббий биоинжинеринг институти билан яқиндан танишди, “CENTOGENE” компанияси лабораториясига ташриф буюрди. Бу ердаги инсон геномини аниқлаш ва биохимик таҳлиллар ўтказиш борасидаги юқори технологик жараёнлар билан танишилди. Келгусида ушбу компания билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш ҳақида келишиб олинди инструктор-методистларига – 1,35 бараварга оширилди.

Шарҳлар

Германия ядровий урушга тайёргарлик кўрмоқда

15.10.2020, 22:52

Германияда ядро қуролидан фойдаланган ҳолда ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида яширин машқлар ўтказилди, деб ёзади Bild. РИА Новости хабарига асосан.Газетанинг ёзишича, “Турғун пешин” деб номланган...
Собиқ президентнинг ўғли пичоқлаб ўлдирилди

22.11.2019, 15:57

Полиция томонидан тақдим этилган хабарларга кўра, Германия собиқ президентининг ўғли Ричард фон Вайссаеккер Берлиндаги касалхоналардан бирида маъруза ўқиётганда пичоқлаб ўлдирилган. Бу ҳақда aljazeera.comга таяниб хабар...
​Брюссель вокзалларидан бирида терактни амалга оширган эркак отиб ўлдирилди

21.06.2017, 09:38

Сешанба куни ҳарбийлар Брюссель вокзалларидан бирида портлашни амалга оширган эркакни отиб ўлдирди, деб хабар берди Ria.ru нашри.Мазкур ҳодиса теракт, деб баҳоланди. Терактда унинг ташкилотчисидан бошқа...
​Шавкат Мирзиёев ГФР Президентига ҳамдардлик мактубини йўллади

19.06.2017, 09:32

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ҳамдардлик мактубини йўллади. Ҳамдардлик матни ЎзАда келтирилган.Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79