my5
Sevimli

Андижон вилоятидаги хонадонлардан бирида газ чақнаши оқибатида ёнғин содир бўлди

ЖАМИЯТ 20.11.2019, 14:46
Теглар: Ёнғин, Андижон, Ҳудудгазтаъминот
Андижон вилоятидаги хонадонлардан бирида газ чақнаши оқибатида ёнғин содир бўлди

2019 йилнинг 20 ноябрь куни кеч соат 2:30 лар атрофида Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани, “Шоҳгузар” МФЙ ҳудудида яшовчи 1972 йилда туғилган фуқаро Хасанбой Эсонов хонадонида газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш билан боғлиқ фалокат содир бўлди, дея хабар беради “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати.

Мазкур чақнаш оқибатида Х.Эсоновнинг турмуш ўртоғи С.Эсонова 5 фоиз, 2001 йилда туғилган ўғли О.Мусурмонқулов эса 45 фоиз тана қисмининг куйиши оқибатида касалхонага ётқизилган.

Ушбу кўнгилсиз ҳолатнинг сабаблари “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ ва тегишли идоралар томонидан ўрганилганда, фуқаро Х.Эсонов хонадонига қўлбола (юмалоқ шаклдаги) иситиш мосламаси ўрнатиб, унга 1,5 метр оддий резина шланг улаб фойдаланиши ҳамда резина шлангнинг емирилиши оқибатида, сизиб чиққан газ хидини сезмасдан электр чироқни ёқиб юбориши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланди. 

Ҳозирда, воқеа юзасидан туман прокуратураси ва ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ўзбошимчалик ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик оқибатида, Фарғона вилоятида ҳам хонадон эгасининг мутлақо хавфсизликка зид равишда, газ қувурига велосипед резина камераси улаб қўйиши натижасида мана шундай ҳолат содир бўлган эди. 

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва унинг республикадаги филиаллари томонидан, аҳоли ўртасида газдан ва айниқса, ис газидан заҳарланиш каби бахтсиз ходисаларни олдини олишга қаратилган огоҳлантиришларга қарамай, афсуски, фуқаролар томонидан ускуналарни ишлатиш йўриқномаси талаблари ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаслиги ҳамда ўзбошимчалик билан иш тутаётганликлари оқибатида, кўнгилсиз ходисалар келиб чиқмоқда. 

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ яна бир бор газ истеъмолчиларидан огоҳ бўлишларини, хонадонларидаги мавжуд барча газ ускуналаридан йўриқнома талаблари ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда фойдаланишларини сўрайди. 

Техник носозлик кузатилганда дарҳол газ таъминоти корхоналарига “104”, “1104”, “71 200-08-04” рақамлари орқали мурожаат этишни унутманг! 

 

 

Шарҳлар

Бухорода автобус ёниб кетди

17.01.2021, 12:20

Ижтимоий тармоқда "Бухорода автобус ёниб кетди" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот берди. Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 январь...
Швейцария туризм платформасида Андижон вилояти учун махсус бўлим ташкил қилинади

02.12.2020, 22:12

Андижон вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Азиз Максумов “INDY GUIDE” асосчиси ва раҳбари Ати Тосун билан онлайн учрашув ўтказди, дея хабар...
Андижонда 255 000 дона пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди

19.11.2020, 20:50

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқубузарлик ўз вақтида фош этилди. Бу...
Андижонда "қоронғи" трассадаги ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди(видео)

09.11.2020, 08:47

Фарғона ҳалқа автомобиль йўли (Р-112)нинг Андижон вилояти Асака тумани «Юқори Бўз» маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида 6 ноябрь куни соат тахминан 23:50 да инсон ўлими билан...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84