Интернетда иккита йўловчи автобуслари иштирокидаги ЙТҲ ҳақидаги хабар тарқамоқда.
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ушбу хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:
19 ноябрь куни тахминан соат 16.00 да Сергели туманидаги Янги Сергели кўчасида "Исузу" русумли автобус ("4-AVTOBUS SAROYI" МЧЖга тегишла ва 122-сон йўналиши бўйича қатновчи) ҳайдовчиси "MERCEDES BENZ" русумли автобус ("5-AVTOBUS SAROYI" МЧЖга тегишли) билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабр кўрмади. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.