my5

Тошкентда 3 аёл бир бўлиб АҚШни орзу қилганларни яхшигина “шилишди”

ЖАМИЯТ 20.11.2019, 18:23
Теглар: Тошкент, АҚШ, Фирибгарлик
1078
Тошкентда 3 аёл бир бўлиб АҚШни орзу қилганларни яхшигина “шилишди”

Тошкентда АҚШга жўнатишда ёрдам бераман, деб одамларни чув тушираётган аёллар аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Жорий йилнинг июль ойида Мирзо-Улуғбек туманида 62 ёшли Наргис С., 46 ёшли Зулфия И. ва 46 ёшли Дилфуза А.лар 34 ёшли Гуландон А.га унинг оиласини АҚШга жўнатишда ёрдам беришларини ваъда қилишган. Бунинг учун аёллар жабрланувчилардан 16.490 АҚШ доллари олганлар. Аммо ваъдаларига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган. 

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Тергов давомида аниқланишича, 2018 йилнинг май ойидан жорий йилнинг апрелигача 46 ёшли Зулфия И., 62 ёшли Наргис С. ва 46 ёшли Дилфуза А.лар 37 ёшли Лола А.га ҳам унинг оиласиини АҚШга жўнатишни ваъда қилишган. Лола уларга жами 17 420 АҚШ доллари берган. Аммо ваъдаларида турмаган фуқаролар пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.
Айбланувчиларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича қўшимча айблов юкланди. 

Айни пайтда тергов давом этмоқда.
 

 

Шарҳлар

Тошкентда тақиқдаги «Malibu-2»ни сотган шахсга жиноий иш очилди

25.09.2020, 22:50

Тошкентда 41 ёшли эркак тақиқдаги машинани сотгани учун жиноят иши очилди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.Маълум бўлишича, 25 март куни Шайхонтоҳур туманида 41 ёшли...
Тошкентдаги кўчалардан бири икки ҳафтага ёпилади

16.09.2020, 22:17

 Тошкентдаги кўчалардан бири икки ҳафтага ёпилади.Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳабар бермоқдаЙўл таъмирлаш ишлари сабабли 2020 йилнинг 17 сентябридан 1 октябрь кунигача Тошкент вилояти Сергели...
Грегори Копли Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

19.12.2019, 11:48

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясига халқаро кузатувчи – Америка Қўшма Штатлари халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциацияси президенти Грегори Копли ташриф буюрди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги Ахборот...
Тошкентда қиз севгилисини пичоқлади, омон қолган йигит ҳали ҳам унга уйланиш ниятида (видео)

16.12.2019, 11:35

Тошкентдайигит ва қиз ўртасида рашк сабабли келиб чиққан жанжал оқибатида қиз севгилини пичоқлади. Йигит эса бахтли тасодиф билан омон қолган. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастурида...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° облачно с прояснениями
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21