my5

Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли корхонанинг улкан кирдикорлари фош қилинди

ЖАМИЯТ 20.11.2019, 18:47
Теглар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
948
Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли корхонанинг улкан кирдикорлари фош қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли унитар корхона давлат бюджетини талон-тарож қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Тиббиёт қурилиш” инжиниринг давлат унитар корхонасининг 2016-2019  йиллардаги фаолияти юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, корхона мансабдор шахслари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бино ва иншоотларни таъмирлаш учун бюджетдан ажратилган жами 2,3 млрд. сўм бюджет маблағларини яқин қариндошларига қарашли хўжалик юритувчи субъектларга амалда кўрсатилмаган дезинфекция ва компьютер хизматлари, ҳақиқатда бажарилмаган қурилиш ишлари учун ўтказиб бериб, талон-торож қилганликлари фош этилган.

Бундан ташқари, улар жиноий йўл билан топилган пул маблағларининг асл манбаини яшириб, мулкка айлантириш мақсадида, “Labo”, “Nexia-3”, “Cobalt”, “Lacetti” ва “Malibu-2” русумли жами 9 та автомашиналарни харид қилишиб, жиноий йўл билан топилган даромадларини легаллаштиришган.

Текширув давомида давлат манфаатларига етказилган зарардан 1,1 млрд. сўми қопланиши таъминланди. 

Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Тиббиёт қурилиш” инжиниринг давлат унитар корхонаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Шарҳлар

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Зангиотадаги махсус шифохона ходимларини қаттиқ танқид қилганига оид аудио тарқалди

17.10.2020, 22:30

 Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Зангиотадаги махсус шифохона ходимларини қаттиқ танқид қилганига оид аудио тарқалди. Бу ҳақда kun.uz хабар бердиИжтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи...
ССВ: Ўзбекистонда 271 000 нафар қиз ОПВга қарши эмланди

20.11.2019, 22:38

Ўзбекистонда ОПВга қарши эмлашнинг биринчи босқичи муваффақиятли ва самарали якунланди.Соғлиқни сақлаш вазирлигида юртимизда одам папилломаси вируси (ОПВ)га қарши эмлаш кампаниясининг биринчи босқич якунларига бағишланган анжуман...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистлардан ҳар бир жараёнга холис ёндашишни сўради

06.11.2019, 18:36

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оммавий ахборот воситалари вакилларидан ҳар бир жараёнга, билдирилган муносабатга нисбатан холис ёндашишларини сўради.Бугунги кунда юртимизда демократик ислоҳотларни жадаллаштириш, барча соҳаларда шаффофликни таъминлашга...
163 нафар шифокор давлат касалхоналаридан хусусий клиникаларга ишга ўтиб кетган

05.11.2019, 18:22

Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида маошларнинг камлиги боис тиббий ходимлар хусусий клиникаларда ишлашни афзал билмоқда. Бу мамлакатимизда хусусий клиникаларни ривожланиб бораётганидан ҳам дарак беради.“Сўнгги йиллар ичида...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2.94° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92