my5

ССВ: Ўзбекистонда 271 000 нафар қиз ОПВга қарши эмланди

ЖАМИЯТ 20.11.2019, 22:38
Теглар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ОПВ, вакцина
1085
ССВ: Ўзбекистонда 271 000 нафар қиз ОПВга қарши эмланди

Ўзбекистонда ОПВга қарши эмлашнинг биринчи босқичи муваффақиятли ва самарали якунланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида юртимизда одам папилломаси вируси (ОПВ)га қарши эмлаш кампаниясининг биринчи босқич якунларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Вазирликнинг масъул ходимлари ва соҳа вакиллари иштирок этган тадбирни Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев олиб борди.

Анжуманда қайд этилганидек, кўплаб давлатларнинг одам папиллома вирусига қарши вакцинани амалиётга муваффақиятли татбиқ этиш тажрибасини эътиборга олган ҳолда, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб юртимизда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФнинг  қўллаб-қувватлаши натижасида бачадон бўйни саратони келтириб чиқарувчи ОПВга қарши вакцинани қўллаш йўлга қўйилди.

Эмлаш учун юртимизга 350 350 доза тўрт валентли “Gardasil” вакцинаси олиб келинган бўлиб, вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кафолатланган. Жорий йилда республика бўйича 292 748 нафар 9 ёшли қизларни эмлаш режалаштирилган бўлиб, шу йил 19 ноябргача улардан ўз ихтиёрига кўра, 271 000 нафардан зиёди (92 фоизи) эмлаш билан қамраб олинди. Энг муҳими, айни пайтга қадар эмланган қизларнинг биронтасида вакцинанинг ножўя таъсири умуман кузатилмади.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, бачадон бўйни саратонига қарши ОПВ вакцинаси билан эмлаш иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиб, аҳоли соғлиғини сақлашда муҳим ўрин тутади. Ҳозирги кунда 100 дан зиёд давлатларда ОПВ вакцинаси қўлланилиб, у 96 та давлатнинг Миллий эмлаш календарига киритилган. 

Эътиборли жиҳати, малакатимизда ҳар бир вакцина жорий қилинишидан олдин ҳар томонлама чуқур таҳлил ва синовдан ўтказилиб, кўзланган ижобий натижага эришилсагина у амалиётга жорий этилади. Одам папиллома вирусига қарши вакцина ҳам мамлакатимизда илк маротаба 2006 йилда лицензиялашдан олдин синовдан ўтказилган. Ўтказилган клиник тадқиқотларда вакцина аёлларда саратон олди касалликлари ва саратоннинг олдини олиш билан бирга, репродуктив функцияларига ҳеч қандай ножўя таъсир кўрсатмаслиги, аксинча репродуктив функцияни ҳимоя қилиши аниқланган. Шунингдек, 2010 йилда мамлакатимизда 8 минг нафар 9-15 ёшли қизлар орасида ушбу вакцина қўлланилган эди. Ўтган даврда қизларда ҳеч қандай салбий ўзгаришлар кузатилмади ва бу вакцина ўзини оқлади.

Таҳлил натижаларига кўра, эмлаш эвазига келажакда ҳар йили 1100 та касалланиш ва бачадон бўйни хасталиги бўйича 600 га яқин ўлим ҳолатининг камайишига эришилади. 2050-2060 йилларгача аҳолининг 90 фоизи эмлаш билан қамраб олиниши орқали Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони касаллиги тўлиқ бартараф этилишига эришилади.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда эмлаш ишларининг яхши йўлга қўйилганлиги натижасида шол, бўғма, гўдаклар орасида қоқшол, бактериал менингит, 5 ёшгача бўлган болалар орасида ротавирус инфекциясидан ўлим ҳолатлари кескин камайганлиги ҳамда 18 ёшгача бўлган болалар орасида вирусли гепатит В ва қизилча касалликларининг қайд этилмаслигига эришилди. Эътиборли жиҳати, 2017 йилда эса ЖССТнинг Европа ҳудудий бюросига аъзо бўлган 53та давлатлар ичида олтинчи бўлиб, Ўзбекистонга қизамиқ ва қизилча касаллиги бартараф этилганлиги эътироф этилди. Бундан ташқари, 2018 йил Ўзбекистон безгак касаллигининг маҳаллий ҳолатлари бартараф этилганлиги тўғрисидаги халқаро сертификатни ҳам қўлга киритди.

ОПВ вакцинасини қўллаш бўйича Миллий эмлаш кунларининг иккинчи босқичи 2020 йил апрель-май ойларида ўтказилиши режалаштирилган.

 

Шарҳлар

Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцинани ишлаб чиқариш бошланди

27.10.2020, 22:13

Россиянинг «Вектор» вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази мамлакатдаги коронавирусга қарши иккинчи вакцинани ишлаб чиқаришни бошлади. Meduza’нинг «РИА Новости»га таяниб хабар беришича, бу ҳақда «Роспотребнадзор»...
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Зангиотадаги махсус шифохона ходимларини қаттиқ танқид қилганига оид аудио тарқалди

17.10.2020, 22:30

 Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Зангиотадаги махсус шифохона ходимларини қаттиқ танқид қилганига оид аудио тарқалди. Бу ҳақда kun.uz хабар бердиИжтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи...
Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли корхонанинг улкан кирдикорлари фош қилинди

20.11.2019, 18:47

Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли унитар корхона давлат бюджетини талон-тарож қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Ўзбекистон...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистлардан ҳар бир жараёнга холис ёндашишни сўради

06.11.2019, 18:36

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оммавий ахборот воситалари вакилларидан ҳар бир жараёнга, билдирилган муносабатга нисбатан холис ёндашишларини сўради.Бугунги кунда юртимизда демократик ислоҳотларни жадаллаштириш, барча соҳаларда шаффофликни таъминлашга...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+0° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92