my5
Sevimli

Тошкентда “FASHION WEEK-2019” Модалар ҳафталиги ўтмоқда

ЖАМИЯТ 21.11.2019, 09:31
Теглар: Тошкент, Tashkent Fashion Week-2019, модалар ҳафталиги
Тошкентда “FASHION WEEK-2019” Модалар ҳафталиги ўтмоқда

19 ноябрь куни пойтахтда “Tashkent Fashion Week-2019” Модалар ҳафталиги очилди. Тадбир ташкилотчилари – “Osiyo Ramzi” Ўзбекистон Республикаси дизайнерлар ассоциацияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

“Tashkent Fashion Week-2019” профессионал дизайнерлар ва Модалар уйларига ўз либосларини намойиш этиш ва модалар дунёсидаги тендециялар ҳақида маълумот олиш учун ажойиб имкониятдир.

Таъкидлаш жоизки, мода туризм индустрияси учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, саёҳат йўналишини танлашдаги асосий мезонлардан биридир.

Бугунги кунда ўзбек миллий матолари халқаро ҳамжамият ва жаҳон мода уйларида катта қизиқиш уйғотмоқда, ўзбек дизайнерлари эса, ўз навбатида, миллий анъаналарни сақлаб қолган ҳолда замонавий модага янги элементларни жалб қилишга ҳаракат қилишмоқда.

 Ўзбекистонда йилдан-йилга мода саноатида сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилаётган истеъдодлар сони ошиб бормоқда.

Tashkent Fashion Week-2019 дастуридан қуйидагилар ўрин олган:

 #beyoung – ёш дизайнерлар танлови;
ўзбек ва хорижий дизайнерларниниг муаллифлик кўргазмалари;
Tashkent Fashion Performance;
“Миллий либос” фестивали;
ўзбек матолари ва миллий либослари кўргазмаси;
хорижий ва маҳаллий етакчи дизайнерларнинг маҳорат дарслари ва ўқув-семинарлари.

Ҳафталик доирасида ўзбек санъати ва матолари ҳамда Ўзбекистоннинг машҳур дизайнерлари маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш кўзда тутилган. Мода ҳафталиги 24 ноябргача давом этади.

 

Шарҳлар

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган U-22 Осиё чемпионатининг янги санаси маълум қилинди

21.11.2021, 17:05

шу йил Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар қилгандик. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди. Аммо, маълум...
Тошкентда кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган цех фош этилди

10.11.2021, 18:36

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ЯТТ “С.Х.” тегишли ҳужжатлари бўлмаган...
Тошкентда Президент соврини учун халқаро шахмат турнири ўтказилади

06.11.2021, 22:06

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 14-январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2021-йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент...
Тошкентда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг барча иштирокчилари маълум бўлди

02.11.2021, 23:54

2022 йилда Тошкентда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, мазкур чемпионат олдидан саралаш беллашувлари ўтказилди. Тошкент мезбонлик қилган баҳсларда Тимур Кападзе...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси