Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 2019 йил 19 ноябрь куни ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Д.Панга нисбатан Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
2019 йил 23 ноябрь куни Д.Пан ЖКнинг 301-моддаси 1-қисми билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ички ишлар вазирлиги ва тизимида бир қатор мулозимлар зудлик билан ишдан олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлгани ҳақида хабар бергандик. darakchi.uz вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Бош прокуратура билан боғланганда Бош прокуратурада ўша пайтда бундай маълумот мавжуд эмаслиги билдирилган эди.






