АсосийDunyo

Россияда мудҳиш ЙТҲ: қурбонлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

'Россияда мудҳиш ЙТҲ: қурбонлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор'ning rasmi

Россиянинг Оренбург-Оқбулак трассасида микроавтобус ва юк машинаси иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда РЕН ТВ хабар берди.

Микроавтобус ва юк машинаси Оренбург вилоят марказидан унча узоқ бўлмаган Чистий қишлоғи яқинида юк автоси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида олти киши ҳалок бўлган, уч киши шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлганлар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари экани маълум.

 Ҳодиса тафсилотлари ўрганиляпти.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар