Му5
4

Бош прокуратура “Самарқандда 15 киши калтаклаб ўлдирган ўқитувчи” тафсилотларини маълум қилди

ЖАМИЯТ 27.11.2019, 15:56
Теглар: ​Самарқанд, Ўқитувчи
1594
Бош прокуратура “Самарқандда 15 киши калтаклаб ўлдирган ўқитувчи” тафсилотларини маълум қилди

 

Бугун интернетда Самарқандлик ўқитувчи 15 киши томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. darakchi.uz воқеага аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура билан боғланди. Ҳолат тезкор ўрганилиб, Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан darakchi.uzга тақдим этилди.

Аниқланишича, 2019 йил 20 ноябрь куни соат таҳминан 03.40ларда Самарқанд шаҳар Беруний кўчасида 1990 йилда туғилган фуқаро Джурабек М. (ишчи) шериклари 1994 йилда туғилган Дониёр С. (судланган, ҳайдовчи) ва 1997 йилда туғилган Мухаммад К. (судланган, ишчи)лар  билан олдиндан жиноий тил бириктириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, шаҳардаги 42-сонли умумтаълим мактаб ўқитувчиси Иззатило М. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб қолган.

Зўравонлар жанжал вақтида қўл ва оёқлари билан ўқитувчининг бош қисми ва танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказишган. Натижада Иззатило М. шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг маълумотига кўра, Иззатило М.да “оғир ёпиқ КЦТ, бош миянинг оғир даражали лат ейиши” ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилган. 

Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан 2019 йил 23 ноябрь куни Иззатило М. жонлантириш бўлимида вафот этган. 

2019 йил 23 ноябрь куни Джурабек М., Дониёр С. ва Мухаммад К.лар ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. 

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Самарканд вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Шарҳлар

Бош прокурор бир кун самарқандликлар дарду ташвишлари билан яшади (фото)

22.12.2019, 10:32

Бугунги кунда прокуратура органлари томонидан ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Хусусан, кеча,...
Самарқандда эрининг жанжалларидан чарчаган хотин уни 2 та пичоқ билан ўлдирди (видео)

17.12.2019, 09:55

Самарқандда ароқхўр эр ўзининг бошига ўзи етди. Бу ҳақда “Марказий студия”да воқеа тафсилотлари берилди. Унга кўра, жанжарллардан тўйган хотин эрини пичоқлаб ўлдирган. Бу галги камситиш ва...
Самарқанд блогернинг танқидидан сўнг "ер юзининг сайқали"га айланди

12.12.2019, 19:49

Бугун блогер Шокиржонов ижтимоий тармоқдаги канали орқали “хатони топинг” рукни остида сурат эълон қилди. Унда марказий кўчадаги устунга илингган баннерда катта ҳарфлар билан “Самарқанд эр...
Ухлаб ётган боласи чавақлаб ташланган самарқандлик онанинг ноласини Олий суд эшитди

12.12.2019, 18:38

Хабарингиз бор, сал аввал “darakchi.uz” сайти ва “Даракчи” газетаси орқали самарқандлик Фароғат Йўлдошеванинг мурожаати бўйича мақола эълон қилинган эди.Ухлаб ётган боласи чавақлаб ташланган самарқандлик онанинг...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° плотный туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz