Му5
4

ФВВ Самарқандда 9 ёшли боланинг ҳаётини қутқариб қолди

ЖАМИЯТ 29.11.2019, 15:31
Теглар: ​Самарқанд, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
868
ФВВ Самарқандда 9 ёшли боланинг ҳаётини қутқариб қолди

2019 йилнинг 28 ноябрь куни соат 21:00 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Суғдиёна мавзесида истиқомат қилувчи фуқаро З.М. вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, фарзанди 2010 йилда туғилган А.Ж. уй ичида қамалиб қолганлиги тўғрисида хабар берди.

Мазкур мурожаат юзасидан бошқарма қутқарув отряди воқеа жойига зудлик билан етиб борди. Шундан сўнг, қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадоннинг темир эшигини очиб кирди.

Ҳодисага аниқлик киритилганда, хонадон эгасининг эътиборсизлиги боис газ плитасидаги қозоннинг таги ўчирилмаган. Бунинг оқибатида тутун ҳосил бўлиб, уй ичида ётган болакай хушини йўқотган.

Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ёнғин содир бўлиши мумкин бўлган хонадон ҳамда унинг ичида қолган бола омон қолди.

 

Шарҳлар

Бош прокурор бир кун самарқандликлар дарду ташвишлари билан яшади (фото)

22.12.2019, 10:32

Бугунги кунда прокуратура органлари томонидан ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Хусусан, кеча,...
Самарқандда эрининг жанжалларидан чарчаган хотин уни 2 та пичоқ билан ўлдирди (видео)

17.12.2019, 09:55

Самарқандда ароқхўр эр ўзининг бошига ўзи етди. Бу ҳақда “Марказий студия”да воқеа тафсилотлари берилди. Унга кўра, жанжарллардан тўйган хотин эрини пичоқлаб ўлдирган. Бу галги камситиш ва...
Самарқанд блогернинг танқидидан сўнг "ер юзининг сайқали"га айланди

12.12.2019, 19:49

Бугун блогер Шокиржонов ижтимоий тармоқдаги канали орқали “хатони топинг” рукни остида сурат эълон қилди. Унда марказий кўчадаги устунга илингган баннерда катта ҳарфлар билан “Самарқанд эр...
Ухлаб ётган боласи чавақлаб ташланган самарқандлик онанинг ноласини Олий суд эшитди

12.12.2019, 18:38

Хабарингиз бор, сал аввал “darakchi.uz” сайти ва “Даракчи” газетаси орқали самарқандлик Фароғат Йўлдошеванинг мурожаати бўйича мақола эълон қилинган эди.Ухлаб ётган боласи чавақлаб ташланган самарқандлик онанинг...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° плотный туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz