Тошкент-Истанбул ёки Самарқанд-Истанбул йўналишлари бўйича учишни режалаштираётган йўловчилар учун Uzbekistan Airways имтёзлар яратди. Бу ҳақда компаниянинг расмий каналида маълум қилинди.
- Uzbekistan Airways қатновларининг белгиланган йўналишларга пасайтирилган тарифлар бўйича авиачипталар сотуви 2019 йил 1-декабрдан 2020 йилнинг 31-мартгача очиқ бўлади (бир томонга).
- 2020 йил 31-март кунигача амалга ошириладиган мазкур йўналишлар бўйича қатновларга авиачипталар 2019 йил 1-декабрдан 10-декабргача бўлган муддат ичида харид қилинган тақдирда, олиб ўтиш текин бўлган юк меъёри оширилган (45 кг гача) гуруҳ тарифларидан фойдаланиш имконияти бор (гуруҳ йўналиш бўйича бориш ва қайтишни режалаштираётган икки ва ундан ортиқ кишилардан иборат).
Батафсил маълумот учун 78-140-02-00 рақами орқали компаниянинг колл-центрига мурожаат қилишингиз мумкин.






