АсосийJamiyat

Қибрайда бир оиладан 16 нафар фуқаро ис газидан заҳарланди

'Қибрайда бир оиладан 16 нафар фуқаро ис газидан заҳарланди'ning rasmi

Бугун – 1 декабрь куни тахминан соат 05:30 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани “Алишеробод” маҳалласидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб, шифохонага олиб келинди. 

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, уларнинг орасида 11 нафари вояга етмаган фуқаролар бўлган. Вафот этганлар йўқ.

Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.

“Ҳурматли фуқаролар! Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Сиздан, хонандонингиз ва бошқа бинолардаги газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътоборли бўлишингизни ҳамда улардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз”, дейди Тергов департаменти.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар