Пастдарғомда солиқ тўловларидан қочиш мақсадида янги корхона ташкил қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “U.S.M.” МЧЖ раҳбари А.Г. 2018 йил давомида товарлар реализациясидан тушган 5,1 млрд. сўм нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари жуда кўп миқдорда бузганлиги маълум бўлди.
У товар айланмасини яшириш мақсадида корхонани ўзи томонидан янги ташкил этилган “W.E.C.” МЧЖ таркибига қўшиб, 849,7 млн. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
13.01.2021, 13:06
Самарқанд шаҳрида уй-жой масаласида ўзаро келиб чиққан низоли вазият сабаб хотинини қасддан ўлдирган ва уйини ёқиб юборган шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида...30.11.2020, 23:15
2020 йилнинг 27 ноябрь куни соат 22:00 да Нарпай тумани “Кўк-ота” МФЙ, Ўлмас қишлоғида яшовчи фуқаро 33 ёшли Жахонбек Д., танишлари 7 нафар танишлари билан...12.11.2020, 10:26
Самарқанд шаҳрида хотинини аёвсиз калтаклаб, уни памперс ейишга мажбур қилган эркакка нисбатан қўзғатилган жиноят иши очиқ суд жараёнида кўриб чиқилади. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича...10.11.2020, 12:06
Маълум бўлишича, Машарипов Равшан Ражаббаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.Маълумот учун, Равшан Машарипов бунга қадар Сирдарё вилояти прокурори лавозимида фаолият...