Му5
48

Фарғонада 8 нафар инсон ҳаётини йўловчи аёл сақлаб қолди (видео)

ЖАМИЯТ 02.12.2019, 17:01
390
Фарғонада 8 нафар инсон ҳаётини йўловчи аёл сақлаб қолди (видео)

Фарғона вилояти Бағдод туманида “Дамас” русумли автомашинаси билан кира қиладиган ҳайдовчи машинасини бошқариб кетаётган вақтида хушини йўқотади. Бу пайтда “Дамас”ни ичи тўла йўловчи бўлган. Автоуловни ёнида ўтирган йигит машинани бошқаришни эплолмаслигини айтади. Шу пайт орқада ўтирган аёл олдинга ўтиб, рулни ушлаб, тормозда қотиб турган хушсиз ҳайдовчининг оёғини қўли билан олиб ташлайди. Шу тарзда етти йўловчини ҳаётини ҳалокатдан сақлаб қолади. 

Ҳалоскор аёлдан нафақат йўловчилар ва уларнинг оила аъзолари, балки Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам мамнун. Унинг жасоратини муносиб тақдирлаш мақсадида эсдалик совғаси ва фаҳрий ёрлиқ билан тақдирлашди. 

Ушбу воқеа тавсилотларини аёлнинг ўзидан видео орқали кўришингиз ва эшитишингиз мумкин. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° туман
Валюта курси
rightuz