my5
Sevimli

Автоуловнинг "бўш” юкхонасига нима яширилган эди?

ЖАМИЯТ 02.12.2019, 19:40
Теглар: Божхона, ​Самарқанд
Автоуловнинг "бўш” юкхонасига нима яширилган эди?

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Н.К. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий оғирлиги 1305 килограмм бўлган мис, алюминий ва магний рангли металл парчалари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 июндаги 425-сон Қарорига асосан жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.

Шарҳлар

Самарқандда аёлини ўлдириб, уйини ёқиб юборган эркакка суд ҳукми ўқилди (видео)

13.01.2021, 13:06

Самарқанд шаҳрида уй-жой масаласида ўзаро келиб чиққан низоли вазият сабаб хотинини қасддан ўлдирган ва уйини ёқиб юборган шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида...
Самарқандда таниш қизи билан тортишиб қолган йигит уни уриб ўлдирди

30.11.2020, 23:15

 2020 йилнинг 27 ноябрь куни соат 22:00 да Нарпай тумани “Кўк-ота” МФЙ, Ўлмас қишлоғида яшовчи фуқаро 33 ёшли Жахонбек Д., танишлари 7 нафар танишлари билан...
Бугун 12 ноябрь куни Самарқандда хотинига памперс едирган эркакнинг жиноят иши бўйича суд жараёни бошланади

12.11.2020, 10:26

Самарқанд шаҳрида хотинини аёвсиз калтаклаб, уни памперс ейишга мажбур қилган эркакка нисбатан қўзғатилган жиноят иши очиқ суд жараёнида кўриб чиқилади.  Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича...
Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди

10.11.2020, 22:37

Ҳукуматнинг тегишли қарори (30.04.1999 й) билан, божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди.Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.Янги божхона йиғимлари ставкалари қуйидагиларни назарда тутади: давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга...