АсосийJamiyat

Нотўғри маълумот бергани учун журналистни судга беришди

'Нотўғри маълумот бергани учун журналистни судга беришди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни ижтимоий тармоқлардаги сайтларда Чироқчи туманидаги 101-умумий ўрта таълим мактаби фаолиятига доир “Ўқувчилар чет элга чиқиб кетган мактаб, “ўлик жон”ларга маош ажратаётган таълим ва талан-тарож қилинаётган давлат бюджети” мавзусида ёритилган материал жойлаштирилган эди

Вилоят халқ таълими бошқармаси хабарига кўра,  101-умумий ўрта таълим мактаби фаолиятига доир келтирилган далилларни вилоят халқ таълими бошқармаси, Чироқчи туман прокуратураси, Шаҳрисабз шаҳар прокуратурасининг топшириғига асосан Шаҳрисабз шаҳар молия бўлими томонидан ўрганилган бўлиб, ўз исботини топмаганлиги аниқланди.

Ушбу ёритилган материал юзасидан ва журналист М.Исмоилованинг нотўғри маълумот чиқарганлигидан норози бўлиб, 101-умумий ўрта таълим мактаби директори Х.Примов Чироқчи туман прокуратураси  ва фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар