my5
Sevimli

Интернет орқали чорасиз қолгани айтилган Чилонзордаги масжид ёнида юрган онахон қидириб топилди, Шунингдек... (фото)

ЖАМИЯТ 05.12.2019, 09:09
Теглар: Тошкент, онахон
Интернет орқали чорасиз қолгани айтилган Чилонзордаги масжид ёнида юрган онахон қидириб топилди, Шунингдек... (фото)

28-ноябрь куни интернет тармоғида тарқалган видеода муаллиф Чилонзор туманидаги масжид ёнида тиланчилик қилаётган аёлга ёрдам беришга чақирган эди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолатни тезкор назоратга олинганини маълум қилди.

Унга кўра, хабар пайдо бўлган куннинг ўзида Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари масжид томон йўл олишди. Совуқотиб қолган аёлни энг яқин маҳалла фуқаролар йиғини – «Яккабоғ» маҳалласига келтирдилар ва иссиқ чой бериб, унинг кимлиги, қаердан келганлиги ва қандай ёрдамга муҳтожлиги ҳақида сўрадилар. Аёлнинг гапларига қараганда, унинг исми Парида-опа, ёши 76 да, Жиззах вилоятида туғилган. Унинг уйи ёнғин оқибатида қулаб тушгач, у фарзандлари ва неваралари билан Тошкентга кўчиб келган. Пойтахтда улар ижарадаги хонадонда яшашади, фарзандлари ишсиз, оила оғир молиявий аҳволда қолганлиги сабабли у ҳар куни масжид ёнида тиланчилик қилишга мажбур бўлаяпти.

ИИО ФМБнинг аёллар масалалари бўйича ходималари Парида-опани Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига вақтинчалик жойлаб, жиззахлик ҳамкасблари билан боғланишди. Олиб борилган ишлар давомида маълумотларнинг бир қисми тасдиқланди: Парида К. 1943 йилда Жиззах вилояти Дўстлик туманида туғилган, ҳозирда у ерда қизи М.Ж. истиқомат қилади. 3-декабрь куни фуқарога ёрдам кўрсатиш бўйича ишларни Жиззах вилояти Дўстлик тумани ИИБ ўз бўйнига олди.  

Парида К.нинг яшаш шароити ўрганилгач, унинг оилавий шароити яхши эмаслиги маълум бўлди: фарзандлари уни парвариш қилмайдилар, баъзи шароитлар сабабли ҳар доим ҳам онасидан хабар олиш имкониятлари йўқ. Уйсиз қолганликлари сабабли оилавий ҳолат янада қийинлашган. Ҳозирги вақтда Парида-опа қизи М.Ж.нинг қаровида. Жиззахлик ҳамкасбларимиз маълум қилишларича, Парида-опага ёрдам кўрсатиш ишларида Дўстлик тумани ҳокими ўринбосари Г. Холмуродов, ушбу туман «Чинобод» МФЙ раиси М. Саидов ва аёллар масалалари бўйича профилактика инспектори лейтенант Н. Расулова иштирок этишмоқда. Парида К.нинг пенсия таъминоти ва стационар даволанишга жойлаш масаласи ҳал қилинмоқда.  

Шарҳлар

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган U-22 Осиё чемпионатининг янги санаси маълум қилинди

21.11.2021, 17:05

шу йил Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар қилгандик. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди. Аммо, маълум...
Тошкентда кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган цех фош этилди

10.11.2021, 18:36

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ЯТТ “С.Х.” тегишли ҳужжатлари бўлмаган...
Тошкентда Президент соврини учун халқаро шахмат турнири ўтказилади

06.11.2021, 22:06

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 14-январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2021-йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент...
Тошкентда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг барча иштирокчилари маълум бўлди

02.11.2021, 23:54

2022 йилда Тошкентда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, мазкур чемпионат олдидан саралаш беллашувлари ўтказилди. Тошкент мезбонлик қилган баҳсларда Тимур Кападзе...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси