Му5
3

Сохта судья фаолияти аниқланди

ЖИНОЯТ 05.12.2019, 12:54
571
Сохта судья фаолияти аниқланди

Олмата прокуратураси шаҳарда маълум вақт сохта суд ишлагани ҳақида маълумот тарқатди.

Суриштирувлар натижасида, сохта суд фаолиятини “Адилет” Халқаро хакамлик суди идорасини тузган тадбиркор аёл ташкил қилгани аниқланди.

Аёл ўзини судья дея эълон қилган ва Қозоғистон Республикаси номидан маъмурий, жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича қарорлар чиқарган.

Чиқарилган ҳукмлар давлат герби ва бошқа реквизитлари бўлган суд бланкасида расмийлаштирилган.

“Шу каби ноқонуний суд актлари билан жиноятчи фуқароларни ҳайдовчилик ҳуқуқларидан маҳрум қилган, улардан пул талаб қилган, тергов изоляторидан шахсларни озод қилишга уринган ва бошқа ишларни амалга оширган“, дейилади шаҳар прокуратураси хабарида. 

Судьянинг ёлғонлари қандай фош қилингани борасида терговчилар маълумот бермаган.

Уларнинг айтишларича, айни дамда бу идора йўқ қилинди, сохта судьяга нисбатан эса жиноий иш қўзғатилди.

Қозоғистон Жиноят Кодексининг “Ўз билганича ҳукумат расмийлари мансабини эгаллаш” моддаси бўйича жиноятчи беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Шунингдек, унга нисбатан ЖКнинг “Ерга бўлган мулкий ҳуқуқларни бузиш“ моддаси бўйича ҳам жиноий иш очилган. 

Шарҳлар