АсосийDunyo

Саудия Арабистони 2020 йилги Ҳаж мавсуми бўйича учта мамлакат билан шартнома имзолади

'Саудия Арабистони 2020 йилги Ҳаж мавсуми бўйича учта мамлакат билан шартнома имзолади'ning rasmi

Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазири доктор Муҳаммад Солиҳ бин Таҳир Бентен Туркия, Иордания ва Индонезия вакиллари билан 2020 йилги Ҳаж мавсуми бўйича битимлар имзолади. Шунингдек, томонлар зиёратчиларга кўрсатиладиган хизмат ва шароитларни ҳам муҳокама қилишган. Бу ҳақида Arabnews сайти хабар бермоқда. 

Бентен ўз баёнотида барча Саудияликлар ибодат учун келган мусулмонларга хизмат қилишдан ғурурланишларини ва уларнинг саъй-ҳаракатлари қирол Салмон ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг кўрсатмалари асосида олиб борилаётганини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар