АсосийJamiyat

Улуғнорда бир оила ис газидан заҳарланди. Бир нафари вафот этди

'Улуғнорда бир оила ис газидан заҳарланди. Бир нафари вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 4-декабр куни соат 07:00 ларда Андижон вилояти Улуғнор тумани, Шаҳриобод маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган Н.Ж, унинг оила аъзолари 1986 йилда туғилган Н.Ж, 2010 йилда туғилган М.Ж, 2007 йилда туғилган О.Ю ва 2006 йилда туғилган Ш.Ю иситиш печининг мўрисидан чиққан ис газидан заҳарланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчи.уз га маълум қилди. 

Оқибатда, Ш.Ю воқеа жойида вафот этган, қолган жабрланувчиларнинг аҳволи қониқарли.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар