Му5
3

“Жомбойтумангаз” филиали аҳоли учун ажратилган газ баллонларини талон-торож қилган

ЖИНОЯТ 05.12.2019, 15:37
532
“Жомбойтумангаз” филиали аҳоли учун ажратилган газ баллонларини талон-торож қилган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти, Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Жомбойтумангаз” филиали бўлим муҳандиси Ғ.И. ва бошқалар, моддий жавобгарлигида бўлган 128,2 млн. сўмлик 402 дона маиший газ баллонларини ҳамда 101,4 млн. сўмлик суюлтирилган газ маҳсулотларини асоссиз ҳисобдан чиқариб талон-торож қилганликлари аниқланган.    

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар