my5

Жанубий Оламушук конида нефть қазиб олинишининг операторлиги «ANDIJANPETRO»га топширилди

ИҚТИСОДИЁТ 06.12.2019, 11:31
1080
Жанубий Оламушук конида нефть қазиб олинишининг операторлиги «ANDIJANPETRO»га топширилди

2019 йил 5 декабр куни "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Зарубежнефт" АЖ (Россия) ҳамкорлигида корпоратив шартномани имзолаш ва "АНДИЖОНПЕТРО" қўшма корхона операторининг иш бошлашига бағишланган расмий маросими бўлиб ўтди.

2019 йил 1 декабрда Жанубий Оламушук конида нефть қазиб олинишини расман «Андижаннефть» АЖ операторлигидан «ANDIJANPETRO» МЧЖ ҚК операторлигига ўтказилиши амалга оширилди. 

«ANDIJANPETRO» янги Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Зарубежнефть» АЖ (Россия) томонидан  2019 йилнинг 16 мартида ташкил қилинган.  

«ANDIJANPETRO» МЧЖ ҚК томонидан Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган вазифа – амалдаги нефть конлари – Жанубий Оламушук, Хартум ва Шарқий Хартумда қазилма ишларини олиб боришдан иборат. 

Расмий тадбир давомида «ANDIJANPETRO» МЧЖ ҚК нинг Андижондаги офиси билан тўғридан тўғри уланиш амалга оширилди, ва унинг мутахассислари теле кўприк ёрдамида тантанали маросимда иштирок этиш имкониятига эга бўлди. 

Тошкент ва Андижондаги тадбир иштирокчиларини "Зарубежнефт" АЖ Бош директори С.Кудряшов ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари Ж. Мирзамахмудов қутлади.

Сўнгра ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, унда «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбари Б.Сидиқов, «Зарубежнефть» АЖ раҳбари О.Акимов, «ANDIJANPETRO» МЧЖ ҚК раҳбари Н.Сыромятников ва «Андижаннефть» АЖ раҳбари Ж.Бекмуродов иштирок этди. 

Жанубий Оламушук конининг ўзлаштирилиши тарихи 1944 йилга бориб тақалади. Янги оператор «ANDIJANPETRO» МЧЖ ҚК нинг асосий ёндашуви замонавий нефть саноати ускуналари ва технологияларини, шунингдек нефть олишга доир инновацион усулларни қўллашдан иборат.  

Янги қўшма корхона ўзига ишониб топширилган ҳудудларда нефть қазиб олиш даражасини 3 бараварга оширишни мўлжалламоқда. Бундан ташқари, янги иш ўринларини яратиш, жалб қилинган мутахассисларнинг профессионал даражасини ошириш жараёни давом этмоқда. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° небольшая облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21