АсосийJinoyat

Мактаб-интернати директори тадбиркордан пора талаб қилди

'Мактаб-интернати директори тадбиркордан пора талаб қилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан шаҳар прокуратураси ҳамда ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди...

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт ШАМСУТДИНОВ "darakchi.uz"га хабар қилди...

Тезкор тадбирда Олмазор туманидаги заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори М.С. таъминотчиси Ф.Ю. орқали мазкур муассасага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчи “P.” МЧЖ иш бошқарувчиси М.дан маҳсулотларни тўлиқ олиб келмаслик эвазига 9,6 млн. сўм талаб қилиб, акс ҳолда у билан бирга ишламаслигини айтиб, 800 АҚШ долларини таъмагирлик йўли билан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, тадбирда мактаб-интернатидаги озиқ-овқат маҳсулотлари саноқдан ўтказилганда 11 млн. сўмлик камомад аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.С. ва Ф.Ю.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар