my5

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг сансоларлигига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 06.12.2019, 12:02
600
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг сансоларлигига чек қўйилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан  “Vetteria” маҳаллий компаниясининг мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаатда келтирилишича, ветеринария дори воситасини рўйхатдан ўтказиш бўйича 2019 йилнинг март ойида берилган ариза бугунги кунга қадар бирор сабаб кўрсатилмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан  рўхатдан ўтказилмаган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, рухсат бериш билан боғлиқ ушбу тартибот ариза берилган вақтдан эътиборан 36 кун мобайнида ҳал этилиши керак, бу ҳолатда давлат органи белгиланган муддатга риоя этмаган, яъни ариза берилганига 7 ойдан ошиб кетган.

Ветеринария дори воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган вақтда фақат битта хўжалик юритувчи субъект томонидан худди шундай дори воситаси рўйхатдан ўтказилган, бу дегани истеъмолчи учун танлаш ҳуқуқи деярли йўқ бўлган.

Мурожаатни ўрганиш натижаларини кўрсатишича, дори воситасини рўйхатдан ўтказиш учун ариза олинган кундан эътиборан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан  қарор қабул қилиниши учун ушбу дори воситасини синов натижалари керак бўлган. Бироқ, ўтган 7 ой мобайнида дори воситаси лаборатория синовидан ўтказилмаган ва дори воситаси нима сабабдан рўйхатдан ўтказилмаётгани тўғрисида тушунтириш ҳам берилмаган.

Ўрганиш натижасида рўйхатда ўтказиш учун тақдим этилган ветиринария дори воситаси лаборатория синовидан ўтказилди, белгиланган тартибда давлат рўйхатига олиниб, “Vetteria” маҳаллий компаниясига тегишли гувоҳнома берилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15° ясно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21