АсосийJamiyat

“Фарғона – Дўстлик” йўналишида синов тариқасида автобус қатнови йўлга қўйилди

'“Фарғона – Дўстлик” йўналишида синов тариқасида автобус қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

“Uzautotrans service” корхонаси бугундан эътиборан “Фарғона – Дўстлик” йўналишида синов тариқасида автобус қатновини йўлга қўйди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Автобуслар “Фарғона шаҳар атрофи” автостанциясидан йўлга чиқиб, Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара ўтказиш масканига қадар ҳаракатланмоқда. Ушбу йўналиш масофаси 115 километрга тенг бўлиб, қатновлар “Yutong” автобусларида амалга оширилаяпти. Йўлкира ҳаққи эса 15 000 сўм этиб белгиланган. Дастлабки босқичда қатновлар икки томонлама йўналишда кунига жами 8 маротаба амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар