Му5
3

140 минг инсон қизамиқ туфайли вафот этган. Ачинарлиси уларнинг аксариятини болалар ташкил этади

ДУНЁ 06.12.2019, 15:05
528
140 минг инсон қизамиқ туфайли вафот этган. Ачинарлиси уларнинг аксариятини болалар ташкил этади

Ўткир юқумли касаллик ҳиобланувчи қизамиқ дунёнинг барча минтақаларида тарқалмоқда. 5-декабр куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ)хабар беришича,  2018-йилда қарийб 10 миллион одам қизамиқни юқтирган бўлиб, улардан 140 минг нафари вафот этган. Ачинарлиси шундаки, қурбонларнинг кўпчилигини бу касаллика қарши эмланмаган 5 ёшдан кичик болалар ташкил қилади. Бу ҳақда таржимон.уз маълумот бермоқда. 

«Ҳар қандай боланинг қизамиқ каби эмлаш орқали олдини олса бўладиган касалликдан ўлиши - бу дунё болаларини ҳимоя қила олмасликдир»,  деди ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейсус.

2019-йилдаги ҳолат эса янада ёмонроқ. Шу йилнинг ноябригача бўлган даврда қизамиқ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч баравар кўпайган.Бу йил АҚШда қизамиқ билан касалланиш бўйича сўнгги 25 йил ичида энг юқори кўрсаткич қайд этилди.Европанинг тўрт мамлакати – Албания,  Чехия,  Греция ва Англия,  2018-йилда «қизамиқдан ҳоли ҳудуд» ҳолатини йўқотган бўлиб, бу давлатларда ҳам касаллик авж олган.

Жаҳон миқёсида қизамиққа қарши эмлаш кўрсаткичлари деярли ўн йиллардан бери турғун бўлиб келмоқда,  дея хабар бермоқда ЖССТ. Бу ва ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг таъкидлашича,  2018-йилда дунёдаги болаларнинг тахминан 86 фоизи қизамиққа қарши биринчи эмлашни қабул қилган бўлса, уларнинг 70 фоиздан камроғи иккинчи марта эмланган.

Октябр ойида нашр этилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики,  қизамиқ инфексияси нафақат ўлим ёки жиддий асоратлар,  жумладан пневмония,  мия шикастланиши,  кўрлик ва карликни келтириб чиқариши мумкин,  балки инсоннинг иммунитетига бир неча ой ёки йиллар давомида зарар етказиши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz