Андижонда “Беш ташаббус билан келажак сари” шиори остида ўтган тадбирда ғолиб спортчилар тақдирланди.
Тадбирда сўнгги йилларда республика ва жаҳон майдонларида совринли ўринларни эгаллаб келаётган андижонлик юзга яқин спортчилар ва уларнинг ота-оналарига вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг совғалари топширилди.
Вилоят ҳокими Тошкентда илк бор ташкил этилган ММA (аралаш жанг) бўйича GFC 20 турнирида ғалаба қозонган Нурсултон Рўзибоев, Авлиёхон Ҳамидов ва Аҳлиддин Мирзадавлатовларга “Спарк” автомобиллари калитини топширди.
Бундан ташқари, вилоят ҳокими Нурсултон Рўзибоевга спорт анжомлари учун юз миллион сўмлик сертификат совға қилинди.