АсосийJamiyat

Косонда ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилди. Сабаблари ўрганилмоқда

'Косонда ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилди. Сабаблари ўрганилмоқда'ning rasmi

Қашқадарё вилояти ИИБ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Хабар берилишича, Косон тумани 6-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси Н.Б. 4 декабрь, чоршанба куни она тили фани дарс вақтида ошқозони оғриётгани ҳақида ўқитувчиси Т.Ш.га айтган. Шундан сўнг мактаб ҳамшираси Д.Т. ўқувчи Н.Б.ни кўрикдан ўтказган ва ундан нима ҳолат бўлгани ҳақида сўраган. Н.Б. онаси истеъмол қилиб юрадиган доридан ичганлигини билдирган.

Шундан сўнг мактаб маъмурияти томонидан Косон тумани тез-тиббий ёрдам бўлими шифокорлари чақирилган. Тез-тиббий ёрдам шифокори Б.А. ўқувчи Н.Б.ни кўздан кечириб, унда заҳарланиш аломатлари йўқлигини билдирган.

Косон тумани тиббиёт бирлашмасининг берган маълумотига кўра, Н.Б. Косон туман тез-тиббий қабул бўлимида кўрикдан ўтказилган вақтда унинг ҳуши ўзидалиги, берилган саволларга аниқ жавоб бериши, бемор кўрик вақтида тиббий ёрдамга муҳтож эмаслиги қайд этилиб, унга кузатув ва амбулатор шароитда даволаниш маслаҳати берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон тумани прокуратураси томонидан Н.Б.нинг ўз жонига суиқасд қилмоқчи бўлгани ҳолати бўйича терговга қадар суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар