my5

ДХХнинг сохта ходими қўлга олинди

ЖИНОЯТ 07.12.2019, 12:20
1085
ДХХнинг сохта ходими қўлга олинди

Хоразмда фуқарони чегара қўшинларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб пора талаб қилган ДХХнинг сохта ходими ушланди. Бу ҳақда «Дарё»нинг ДХХдаги манбалари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Урганчдаги мактабларининг бирида психолог вазифасида ишлаб келган 35 ёшли А.М. фуқаро Қ.О.га ўзини гўёки ҳозирда Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бошқармасида ишлаётганлигини айтиб, 600 доллари эвазига уни Чегара қўшинларига ишга киритиб қўйиши мумкинлигини билдирган.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида А.М. жабрланувчи Қ.О.дан 600 АҚШ доллари олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21