Му5
3

Бош прокуратура ўқитувчилар мақомини ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

ЖАМИЯТ 07.12.2019, 13:09
465
Бош прокуратура ўқитувчилар мақомини ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Бош прокуратура  жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг "Даракчи"га берган маълумотига кўра, бу  лойиҳада болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, хусусан болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилганлик учун жарима миқдорини ошириш таклиф этилмоқда.

Шу билан бирга, лойиҳада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга таълим муассасасининг педагогик ходими касбий фаолиятига ноқонуний аралашганлик ёки унинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи янги модда киритиш назарда тутилмоқда.

Лойиҳада белгиланаётган тартибга биноан таълим муассасаларининг педагогик ходимлари ўз касбий фаолиятига ноқонуний аралашган ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилган шахслар устидан маъмурий судларга тўғридан тўғри ариза тақдим этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Шарҳлар