Му5
3

Мактаблар учун 50 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратилгани ижобий баҳоланди

СИЁСАТ 07.12.2019, 18:03
389
Мактаблар учун 50 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратилгани ижобий баҳоланди

Хабар берганимиздек, Конституция қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда, давлат рахбари муҳим нутқ сўзлади.

Қонунийликни қарор топтириш, қонун бузилишига қарши курашиш борасида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари “уйғонгани” қайд этилди. Масалан, Давлат бюджети муҳокамаси пайтида фуқаролар ва депутатлар фикри асосида мактаблар учун 50 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратилгани ёки одамларнинг ҳақли эътирози туфайли дарахтларни сабабсиз кесишга қарши мораторий эълон қилингани ижобий баҳоланди. Булар аҳолининг ижтимоий жараёнларга нисбатан масъулият ва дахлдорлик ҳисси ошиб бораётганини кўрсатади.

Шарҳлар