my5

Тошкент шаҳар ҳокимлигидан тадбиркор фойдасига 3,2 млрд сўм компенсация ундирилди

ЖАМИЯТ 07.12.2019, 18:55
808
Тошкент шаҳар ҳокимлигидан тадбиркор фойдасига 3,2 млрд сўм компенсация ундирилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигидан бино бузилиши натижасида юзага келган қарзи тадбиркор фойдасига ундириб берилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бизнес-Омбудсман матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 12 майдаги қарори билан «Ўзавтотеххизмат» МЧЖга тегишли Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Олмалиқ ҳалқаси, 1-уйда жойлашган объектнинг бир қисми 486 квадрат метр қурилиш ости майдонида жойлашган умумий майдони 1 458 квадрат метр бўлган бино компенсация тўловлари тўланмасдан бузилган. Бу билан тадбиркорнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилган.

Президентнинг 2019 йил 13 августдаги Фармони билан Бизнес-Омбудсманга хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказилишига, шу жумладан, мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилишга йўл қўйилмаслиги устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда мансабдор шахслар томонидан суиистеъмол ва қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик юзасидан зарур чораларни кўриш вазифалари юклатилган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат бўйича Тошкент туманлараро судига даъво ариза киритилган. Киритилган даъвога асосан Тошкент шаҳар ҳокимлигидан «Ўзавтотеххизмат» МЧЖ фойдасига 3 миллиард 210 миллион сўм компенсация ундириш ва 486 квадрат метрга тенг ер майдонини ажратиш мажбурияти юкланган ва ҳозирда сумма тўлиқлигича тадбиркорга ундирилиши таъминланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21