Му5
3

Самарқандда "пақилдоқ" сотувчилар қўлга тушди

ЖИНОЯТ 08.12.2019, 17:14
515
Самарқандда "пақилдоқ" сотувчилар қўлга тушди

Самарқанд шаҳар, Каттақўрғон, Нарпай ва Ургут туманлари Ички ишлар органларининг Жиноят-қидирув бўлинмалари ходимлари пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйишди.

3 декабрь куни Самарқанд вилояти Нарпай тумани ИИБ Жиноят-қидирув бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Ш. бошқарувида бўлган “Labo” русумли автомашинаси Оқтош шаҳри деҳқон бозори ёнида турган вақтида текширувдан ўтказилиб, унда хорижда ишлаб чиқарилган “Новый век” номли 14.400 дона пиротехника воситаси борлиги аниқланди.

4 декабрь куни соат 20:00ларда Самарқанд вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати батальони ҳамда Самарқанд шаҳри бўйича ИИОФМБ 8-сонли ИИБ Жиноят-қидирув гуруҳи ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Г.Ш. тадбир иштирокчиси “Ж” исмли шахсга 1.200 дона пиротехника воситасини 300.000 сўм пулга савдолашиб, сотаётган вақтида ушланди.

Худди шу куни Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро М.Л. “Пайшанба” деҳқон бозори ёнида савдо дўконида яширин равишда сақлаб келаётган пиротехника буюмларининг ҳар бир пачкасини 13.000 сўмдан сотган вақтида қўлга тушди. Савдо дўконини кўздан кечирилганда эса, бу ерда 270 пачка пиротехника маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.

7 декабрь куни Ургут тумани бўйича ИИОФМБ Жиноят-қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида тумандаги “Камангарон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро С.К. 12.480 дона “Трения” номли пиротехника воситасини 1.344.000 сўмга сотган вақтида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+2° небольшой дождь
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz