my5

Ольга Забелинская ўзбек спортида тарихий натижага эришди

СПОРТ 08.12.2019, 19:17
Теглар: Ольга Зебелинская, натижа
1154
Ольга Забелинская ўзбек спортида тарихий натижага эришди

Янги Зеландиянинг Кембриж шаҳрида велоспорт бўйича ўтаётган Жаҳон кубогида ўзбекистонлик Ольга Забелинская тарихий натижага эришди. Спортчи скрэтч йўналиши бўйича кумуш медални қўлга киритди ва ўз ҳисобига Токио Олимпиадаси учун 450 рейтинг очкони ёздириб қўйди. 

Қайд этиш жоиз, Забелинская аввалроқ 2020 йилги Олимпиадага йўлланмани қўлга киритганди. Бундан ташқари, у ўзбек спорти тарихида велоспорт бўйича Жаҳон кубогида иштирок этган илк аёл бўлди.  

Велоспортнинг ушбу йўналишидаги ғалабага Янги Зеландия вакиласи Холли Эдмонстонд эришди. 3-ўринни ирландиялик Лидиа Гурлей эгаллади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° ясно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21