Му5
3

Тошкентда тақиқланган дориларни сотган дорихоналарга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

ЖИНОЯТ 08.12.2019, 19:28
Теглар: дорихона, дори
575
Тошкентда тақиқланган дориларни сотган дорихоналарга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Пойтахтдаги учта дорихона эгалари “Регапен” (прегабалин), шунингдек, бошқа кучли дори-дармонларни сотганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилди, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Жумладан, Яккасарой туманида жойлашган “GULI-KAND-PLUS” дорихона ходимлари 23 ёшли Шерали Н. ва 29 ёшли К. Жасурларга нисбатан Жиноят Кодексининг 251-1 моддаси “кучли ва заҳарли моддаларни ноқонуний айланиши ёки сотилишига йўл қўйиш” билан жиноят иши қўзғатилган. Улар бир йилдан уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Бундан ташқари, Учтепа туманидаги “Беш плус мега фарм” дорихонаси ҳамда Чилонзор туманининг 8-мавзейсида жойлашган “Файз фарм” да рейдлар амалга оширилган. Биринчи дорихона ходими, 31 ёшли Бобур Р. ва иккинчи дорихона сотувчиси Алибек Қ. ҳам тегишли модда бўйича айбланмоқда.

“Регапен” — прегабалиндан ишлаб чиқарилаётган психотроп модда бўлибасаб кассаликларини даволаш учун қўлланилади. Таркиби бўйича "Регапен” бошқа кучли дори-воситага, “Лирика”га ўхшайди. Прегабалин ҳамда бошқа дори-воситалар таркибига: «Габана», «Альгерика», «Неогабин», «Линбаг», «Ограния», «Зоник», «Прегадол», «Галара»га киради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+2° небольшой дождь
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz