Самарқандда ўзга фуқароларнинг номига корхона ташкил этиб, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолати аниқланди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz сайтига хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.Н. ва бошқалар фуқаролар Ж.П., С.И. ҳамда Б.А.ларнинг ишончига кириб, уларни Корея Республикасига ишга юбориш баҳонаси билан фуқаролик паспортларини қўлга киритиб, уларнинг таъсисчилигида “N.C.” МЧЖни ташкил этиб, 2019 йилнинг июль-август ойларида 7,4 млрд. сўм товар айланмасини амалга ошириб, товар айланмасини ҳисоботларида камайтириб кўрсатиш орқали 1,4 млрд. сўм қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаганликлари ҳамда “Paynet” хизматидан тушган 4,2 млрд. сўм нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмаганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.