Му5
4

Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ЖИНОЯТ 09.12.2019, 13:07
469
Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Беруний туманида олиб борилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг яширин савдосига чек қўйилди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро И.Д. 1 дона гугурт қутисида бўлган героин гиёҳвандлик воситасини шартли харидорга сотаётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди. Суриштирув давомида фуқаро И.О. ушбу заҳри қотилни Ю.Д. исмли шахсдан қайта сотиш мақсадида олганлиги фош бўлди.

Шунингдек, текширув давомида ушбу шахснинг эгнидаги кийимлари чўнтакларида ҳам героин гиёҳвандлик моддаси борлиги ҳам аниқланди. Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, қонунбузардан ашёвий далил сифатида олинган гиёҳвандлик моддасининг соф вазни 90,90 граммни ташкил этувчи “героин” эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz