АсосийJinoyat

Шўрчида суд раисига нисбатан товламачилик қилиш ҳолати аниқланди

'Шўрчида суд раисига нисбатан товламачилик қилиш ҳолати аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт ШАМСУТДИНОВ "darakchi.uz"га хабар қилди...

Фуқаро Б.Қ. жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди раиси М.Ҳ.дан унинг ўзи, отаси 
ва укаси устидан юқори турувчи идораларга шикоят ёзишни тўхтатиш эвазига 78 млн. сўмни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар