Му5
4

Шоабдумалик ота ёдгорлиги Тошкент вилоятида ўраб олинган археологик ёдгорликнинг биринчиси бўлди

ЖАМИЯТ 09.12.2019, 17:01
269
Шоабдумалик ота ёдгорлиги Тошкент вилоятида ўраб олинган археологик ёдгорликнинг биринчиси бўлди

Шоабдумалик ота ёдгорлиги Тошкентдан 40 км масофада Оҳангарон магистралининг ёнида, Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган.

Ёдгорликнинг жануби-жануби-шарқида жойлашган аҳоли пункти ҳудудида кўп йиллар давомида рухсатсиз шудгорлаш ва экин экиш ишлари олиб борилган. 2018 йилдан буён бу ерда «Олтин Мерос» халқаро хайрия жамғармасининг Тошкент вилояти бўлими ташаббуси ҳамда молиявий кўмаги билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти (С.Р.Илясова) ва ЎзР ФА Тарих институти (Э.Ф.Вулферт) қўшма экспедиция гуруҳи томонидан кичик қидирув ишлари олиб борилди.

Илмий изланишлар натижасида ушбу ёдгорликда Қорахонийлар даврига оид (Х-ХИ асрлар) турар-жой мажмуаси топилди. Ушбу ёдгорликни сақлаб қолиш учун қазилма ишлари олиб борилган умумий майдони 200 кв.м. жойнинг тепасига шип ўрнатилди. Бу Тошкент вилоятида ўраб олинган археологик ёдгорликнинг биринчиси бўлди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси.

Шодмалик ота мажмуаси ҳозирги шаклда туристик диққатга сазовор жой бўлиб, унга Шодмалик ота мақбараси, археологик жой - очиқ осмон остидаги музей ва стационар археологик база киради. Келажакда Шодмалик ота мажмуаси негизида археологик музей қурилиши режалаштирилган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz